Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Фернандо Торрес яна бир мавсум «Атлетико» ўринбосарларини бошқаради

Баҳо:
+ | -

Мураббий Фернандо Торрес ўз шартномасини охиригача бажаради ва кейинги мавсумда ҳам Мадриднинг «Атлетико» захира жамоасини бошқаришда давом этади. Бу ҳақда Marca нашри хабир бермоқда.

«Атлетико Мадриленьо» учун мавсум Сегундага чиқиш ҳуқуқини берувчи плей-офф босқичида «Понферрадина»га қарши баҳсдаги мағлубият ва мусобақани тарк этиш билан якунланди.

Муваффақиятсизликка қарамай, «рохибланкос»нинг иккинчи таркиби жуда муносиб мавсумни ўтказди. Нафақат иккинчи жамоада, балки асосий таркиб ўйинларида ҳам иштирок этган кўплаб футболчиларда Ла Лига ва Сегунда клубларидан таклифлар бор ва улар катта эҳтимол билан шу ёзда жамоани тарк этишади. Энди Торреснинг олдида қийин, аммо қизиқарли вазифа — янги рақобатбардош жамоа шакллантириш турибди.

Ўтмишда Испания терма жамоаси ва бир қатор топ-клублардаги ўйинлари билан танилган Торресда Ла Лига ва Сегунда жамоаларини бошқариш бўйича таклифлар бўлган, бироқ у «Атлетико» тузилмасида қолишга қарор қилди. Клуб раҳбарияти унинг ишидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилган, Торрес ва Диего Симеоне ўртасидаги муносабатлар эса аъло даражада деб баҳоланмоқда.

Киритилди: 07:37, 10.06.2026.
Ўқилди: 417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик