Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Горецка: «Мухлислар бизга бўлган ишончни бироз йўқотишди»

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леон Горецка миллий жамоа сўнгги иккита Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирок учун мухлислар олдида ўзини оқлашга қатъий қарор қилганини маълум қилди. 

«Биз шу ёзда ҳамма нарсани тўғирламоқчимиз. Аввалги иккита Жаҳон чемпионати ҳақидаги хотиралар бизни безовта қилаётгани йўқ. Тўғри, мухлислар бизга бўлган ишончни бироз йўқотишди ва биз уларнинг ишончини қайта қозонишни жуда ҳам истаймиз. Бу мен ва бутун жамоа учун энг асосий мотивациядир», — деди Горецка ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иштирокини Кюрасаога қарши ўйин билан бошлайди. "E" гуруҳидан ўрин олган ушбу учрашув 14 июнь куни бўлиб ўтади. Немислар турнирга 9 та ғалабадан иборат серия билан етиб келишмоқда.

Киритилди: 07:41, 10.06.2026.
Ўқилди: 848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал"нинг янги биринчи сардори ким бўлиши маълум [4073]

Икки нафар ўзбекистонлик футболчи Португалиянинг “Брага” клубига ўтди [3537]

Месси жаҳон чемпионатлари тарихида ҳеч кимга насиб этмаган икки рекордни ўрнатди [3386]

Расман: "Манчестер Сити" ҳимоячиси кутилмаганда Туркия грандига кўчиб ўтди [3268]

Роналду Португалия — Хорватия ўйинидаги бекор қилинган голи ва захирага олингани ҳақидаги саволга жавоб берди [2759]

«Бу ачинарли кўринди»: Морган Криштиану Роналдунинг ёнини олди [2466]

Диего Симеоне Хулиан Альварес билан учрашди [2250]

«Манчестер Юнайтед» Винисиус учун 120 миллион евро тўлашга тайёр [2217]

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Роналдуни нима учун Мессига қараганда кўпроқ танқид қилишларини тушунтирди [2013]

Салоҳ нима учун ҳал қилувчи пенальтини «паненка» услубида тепганини тушунтирди [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик