Трансфер бозори эксперти Джанлука Ди Марцио «Лейпциг» ҳужумчиси Ян Диоманде «Манчестер Сити» қизиқишлари доирасига тушганини маълум қилди.
«Ливерпуль» Ян Диомандени ўз сафига қўшиб олишни жуда ҳам хоҳламоқда, бироқ бу йўлда «Манчестер Сити» томонидан бўлаётган жиддий рақобатга дуч келмоқда. Энцо Мареска ушбу футболчининг ўйинларидан ҳайратда ва Диоманде у учун биринчи рақамли нишон бўлиб турибди. «Манчестер Сити» ва Мареска уни ўз жамоаларида кўришни чиндан ҳам жуда исташяпти.
«Ливерпуль» учун ҳам у асосий танлов ҳисобланади, шу сабабли айни дамда ҳамма нарса фақат қайси клуб кўпроқ пул таклиф қила олишига боғлиқ. Футболчи Премьер-лигага кўчиб ўтади ва ҳозирда фақат иккита вариант кўриб чиқилмоқда: «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити».
«ПСЖ» ҳам унга қизиқиш билдириб, ўз трансфер рўйхатига киритган, аммо парижликлар таркибидаги мавжуд футболчиларни ҳисобга олсак, Диоманде у ерга ўтишни истамаса керак деб ўйлайман. Шу боис, у ёки «Ливерпуль» ёки «Манчестер Сити» аъзосига айланишига деярли ишончим комил», — деди Ди Марцио Wettfreunde нашрига берган интервьюсида.













