Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Камп Ноу» Чемпионлар лигаси-2029 финалини қабул қилиш учун расман номзод сифатида кўрсатилди

Баҳо:
+ | -

Тез орада 2029 йилги Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтадиган стадион номи маълум бўлади. Ҳозирча ушбу баҳсга мезбонлик қилиш учун иккита стадион даъвогарлик қилмоқда: биринчиси — Лондоннинг «Уэмбли», иккинчиси эса Каталониянинг «Камп Ноу» аренасидир.

26 май куни Каталония автономияси Вазирлар Кенгаши Испания қироллик футбол федерациясининг сўровига биноан, таълим вазири Милагрос Толоннинг номзодликни илгари суриш ҳақидаги таклифини маъқуллади. Мезбон стадион бўйича якуний қарор шу йилнинг сентябрь ойида, Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қабул қилиниши кутилмоқда.

«Камп Ноу» ўз тарихида икки марта — 1989 ва 1999 йилларда Чемпионлар лигаси финалига мезбонлик қилган. Қизиғи шундаки, XXI асрда ушбу стадионда ҳали бирор марта ҳам ЕЧЛ финали ўтказилмаган.

Киритилди: 14:43, 10.06.2026.
Ўқилди: 333 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик