«Динамо» жамоаси 20 кунлик танаффусдан кейин мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлади.
Вадим Абрамов мураббийлигидаги Самарқанд жамоаси 9 июн куни Тошкентга йўл олиб, ўқув-машғулот йиғинига киришди. Ҳозирда Азизбек Амонов ва Жаҳонгир Ўрозов Ўзбекистон миллий жамоаси сафида ЖЧ-2026га тайёргарлик кўраётган бўлса, Фирдавс Абдураҳмонов ва Ойбек Ўрмонжонов Ўзбекистон ёшлар жамоаси сафида йиғинда қатнашмоқда. Таркибдаги қолган футболчилар жамоамиз йиғинига келиб қўшилмоқда.
«Динамо» жамоасининг пойтахтдаги йиғини 27 июн кунига қадар давом этади. Вакилларимиз бу оралиқда бир қатор назорат учрашувлари ўтказишни режалаштирган.













