Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

ФИФА Гаити терма жамоасидан ЖЧ–2026 бошланишига икки кун қолганда форма дизайнини ўзгартиришни талаб қилди

Баҳо:
+ | -

Гаити терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги илк учрашуви олдидан, яъни Шотландияга қарши баҳсга бир неча кун қолганида ўз ўйин формаси дизайнини ўзгартиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум қилинишича, терма жамоа футболкасида ҳарбий саҳна тасвирланган бўлиб, бу ФИФА қоидаларига зид деб топилган.


Мусобақа олдидан ўтказилган икки ўртоқлик учрашувида фойдаланилган формада 1803 йилдаги Вертьер жанги тасвири акс эттирилган эди. Айнан ушбу жанг Гаитининг мустақилликка эришишида ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Шунингдек, формада мамлакат байроғи ҳам жой олган.

Бироқ халқаро федерация регламентига кўра, спорт экипировкасида ҳар қандай «сиёсий, диний ёки шахсий мазмундаги хабарлар ва шиорлар»ни жойлаштириш тақиқланади.

ФИФА мазкур визуал элементлар ташкилотнинг экипировка бўйича қоидалари доирасида турлича талқин қилиниши мумкин, деган хулосага келиб, форма дизайнига ўзгартиш киритишни талаб қилди.

Гаити ва Шотландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 14 июнь куни бўлиб ўтади. Беллашув 06:00 да старт олади.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:24, 11.06.2026.
Ўқилди: 1008 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5441]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4146]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3487]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3186]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3106]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2990]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2612]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2411]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2386]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2341]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик