«Бавария» ва Франция терма жамоаси вингери Майкл Олисега янги даъвогар пайдо бўлди. 24 ёшли футболчини сотиб олиш вариантини «ПСЖ» кўриб чиқмоқда, деб хабар беради L'Equipe du soir.
Мюнхен клуби французнинг сотилишини истамаяпти ва у учун жуда катта маблағ талаб қилади, бироқ парижликларда ушбу юлдуз бўйича молиявий сўровларни қондириш имконияти мавжуд.
Transfermarkt портали экспертлари талқинига кўра, Олисенинг баҳоси 150 миллион еврони ташкил этади, аммо «Бавария» ўйинчини ҳатто бундай суммага ҳам қўйиб юбориши даргумон. Майклга Мадриднинг «Реал» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Якунланган мавсумда мюнхенликлар ҳужум чизиғи етакчиси 52 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол ва 31 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













