Мадриднинг «Атлетико» клуби чап қанот ҳимоячиси Маттео Руджери А Серияга қайтиши мумкин. 23 ёшли футболчига Миланнинг «Интер» клуби даъвогарлик қилмоқда: FcInterNews берган маълумотларга кўра, «нерадзурри» вакиллари «матрасчилар» латерали бўйича аллақачон сўров юборишган.
Агар Италия чемпионлари Карлос Аугусто билан хайрлашадиган бўлса, расмий музокаралар бошланиши тахмин қилинмоқда.
«Атлетико» Маттео Руджерини ўтган йилнинг ёзида «Аталанта»дан 17 миллион еврога сотиб олган эди. Испаниядаги дебют мавсумида ўйинчи Диего Симеоне жамоаси сафида 47 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та голли узатмани ёздириб қўйди.
Transfermarkt портали италиялик футболчининг баҳосини 28 миллион евро деб ҳисобламоқда.













