Оливер Гласнер «Милан» бош мураббийлигига номзодлар қаторида қолмоқда. 51 ёшли мутахассисда бошқа вариантлар ҳам бор, бироқ у бўлиб ўтган музокаралардан сўнг «россонери»га устуворлик бермоқда, деб хабар беради журналист Николо Скира.
Айни вақтда австриялик мураббий «Милан»нинг якуний қарорини кутмоқда. «Кристал Пэлас» собиқ устози ҳафта охиригача кутишга тайёр, агар ўшанда ҳам жавоб бўлмаса, бошқа клубларнинг таклифларини кўриб чиқади.
Оливер Гласнер «Кристал Пэлас»да 2024 йилнинг февралидан бошлаб ўтган мавсум якунига қадар фаолият юритди. Якунланган мавсумда «бургутлар» Конференциялар лигаси ғолибига айланишди.













