Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Мендеш Витиньянинг «Реал»га трансфери борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Витиньянинг манфаатларини ҳимоя қилувчи машҳур футбол агенти Жорже Мендеш мижозининг Мадриднинг «Реал» клубига эҳтимолий трансфери ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Витинья ҳеч қачон бошқа клубга ўтиш вариантини кўриб чиқмаган. У «ПСЖ» учун алмаштириб бўлмас футболчи ҳисобланади. Парижда уни ҳамма нарса қониқтиради», — дея агентнинг сўзларини келтирмоқда таниқли инсайдер Фабрицио Романо.

Маълумот учун, Витинья 2022 йилнинг ёзидан буён Париж клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2029 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Transfermarkt портали экспертлари португалиялик футболчининг трансфер қийматини 140 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:16, 11.06.2026.
Ўқилди: 488 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик