Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

ЖЧ-2026 старти арафасида Мексикада ўқитувчилар намойиш ўтказмоқда

Баҳо:
+ | -

Мексика ўқитувчилар касаба уюшмаси аъзолари Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати фан-зонасининг очилишини барбод қилиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, олти мингга яқин намойишчи фан-зона ташкил этилиши режалаштирилган майдонга (Мехико марказидаги Сокало майдонига) йиғилган ва талаблари бажарилмагунча ўша ерда палатали лагерь қуришни режалаштирмоқда. Ўқитувчилар меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқишни ва пенсия таъминотини 2007 йилги тизимга қайтаришни талаб қилишмоқда.

Мавжуд вазият туфайли расмийлар фан-зонани бошқа жойга кўчириш вариантини кўриб чиқмоқда. Мексика президенти Клаудия Шейнбаум ушбу намойишларни «провокация» деб атади.

«Улар гўё Мексикада оммавий ижтимоий инқироз ҳукм сураётгандек таассурот уйғотмоқчи, аммо бу ҳақиқатга тўғри келмайди», — деди мамлакат раҳбари. Шунингдек, у ҳукумат воқеалар ривожини доимий назорат қилиб бораётганини ва очилиш ўйини муваффақиятли ўтиши «кафолатланганини» қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида мезбон Мексика терма жамоаси ЖАРга қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 12 июнга ўтар кечаси соат 00:00 да Мехикодаги марказий стадионда бошланиши белгиланган.

Киритилди: 12:24, 11.06.2026.
Ўқилди: 1442 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик