Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Шерингем «Челси»га Англия терма жамоаси дарвозабонини сотиб олишни маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ва «Манчестер Юнайтед» клубларининг собиқ ҳужумчиси Тедди Шерингем Лондоннинг «Челси» жамоасига «Эвертон» посбони Жордан Пикфорд трансфери устида ишлашни таклиф қилди.

«Челси»га юқори классдаги дарвозабон керак. Менинг фикримча, Жордан Пикфорд ҳеч қандай шак-шубҳасиз лондонликларнинг барча талабларига идеал даражада мос келади», — дея Шерингемнинг сўзларини келтирмоқда матбуот.

Маълумот учун, Жордан Пикфорд 2017 йилда «Сандерленд»дан 28 миллион евро эвазига «Эвертон»га ўтган эди. Унинг Ливерпуль клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Англиялик тажрибали голкипер якунланган 2025/26 йилги мавсумда «ирислар» таркибида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу баҳсларда ўз дарвозасидан 51 та тўп олиб чиққан бўлса, 11 та учрашувда рақибларига гол уриш имкониятини бермади («қуруқ ўйин»).

Нуфузли Transfermarkt портали 32 ёшли Пикфорднинг трансфер қийматини айни дамда 13 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:06, 11.06.2026.
Ўқилди: 304 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик