«Астон Вилла» ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес Туриннинг «Ювентус» клуби билан амалдаги шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Маттео Моретто хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, айни дамда клублар ўртасидаги трансфернинг амалга ошишига фақатгина футболчининг нархи тўсқинлик қилмоқда. Бирмингемликлар ўз посбони учун 15 миллион евро талаб қилаётган бўлса, «бьянконери» бу маблағни кўплик қилиб, трансферни сезиларли даражада арзонроққа, яъни 10 миллион еврога якунлашни кўзламоқда. Ҳозирда клублар ўртасидаги музокаралар фаол тарзда давом этмоқда.
Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, Мартинес Турин клуби билан уч йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
Маълумот учун, 33 ёшли жаҳон чемпиони 2020 йилдан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келади.













