Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Манчестер Юнайтед»нинг Глейзерлар давридаги энг ёмон трансферлари рейтинги тузилди

Баҳо:
+ | -1

Машҳур Goal портали «Манчестер Юнайтед» клубининг Глейзерлар оиласи эгалик қилган даврдаги энг муваффақиятсиз ва омадсиз трансферлари рейтингини эълон қилди.

Ушбу антирейтингнинг энг юқори поғонасидан жамоанинг амалдаги дарвозабони Андре Онана жой олди. Нашр экспертлари айнан камерунлик посбонни Глейзерлар давридаги «Манчестер Юнайтед»нинг энг ёмон хариди деб ҳисоблашмоқда.

Умумий ҳисобда рўйхатдан 20 нафар футболчи жой олган бўлиб, кучли бешлик ва қолган ўринлар қуйидаги тартибда тақсимланди:

  1. Андре Онана

  2. Антони

  3. Расмус Хёйлунд

  4. Алексис Санчес

  5. Анхель ди Мария

  6. Жадон Санчо

  7. Ромелу Лукаку

  8. Поль Погба

  9. Донни ван де Бек

  10. Мемфис Депай

Рўйхатнинг давомидан Радамель Фалькао (11), Уилфрид Заха (12), Бебе (13), Морган Шнайдерлин (14), Виктор Вальдес (15), Габриэль Обертан (16), Оуэн Харгривз (17), Генрих Мхитарян (18), Андерсон (19) ва Харри Магуайр (20) каби футболчилар жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Глейзерлар оиласи ҳали ҳам «Манчестер Юнайтед» клубининг асосий акциядори ҳисобланади. Бироқ жамоанинг спорт соҳасидаги бошқаруви Джим Рэтклифф бошчилигидаги INEOS компанияси қўлига ўтган.

Киритилди: 13:13, 11.06.2026.
Ўқилди: 598 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик