Италиянинг «Комо» клуби ҳужумчиси Альваро Мората ўз вақтида Каталониянинг «Барселона» жамоасига кўчиб ўтиш имкониятига эга бўлгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда Barca Universal нашри хабар бермоқда.
«Ҳа, мен «Барселона»га ўтишга жуда яқин келгандим. «Барса» билан шартнома имзолаш мен учун бутунлай бошқача тажриба бўларди. Ўшанда Хави менга шахсан қўнғироқ қилиб, ўша вазиятда жамоага ёрдам бера олишим мумкинлигини айтганди. У ўзи жорий қилмоқчи бўлган прессинг услубини тушунтириб, менинг ўйин услубим улар учун жуда фойдали бўлишини таъкидлаган эди», — дея эслайди испаниялик тажрибали ҳужумчи.
Маълумот учун, Альваро Мората якунланган 2025/26 йилги мавсумда «Комо» таркибида барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйган.













