Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Манчестер Юнайтед» Франция чемпионатининг энг яхши африкалик футболчисини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ланс» клуби ярим ҳимоячиси Мамаду Сангаре фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «Манчестер Юнайтед» клуби 24 ёшли малилик хавбекка жиддий қизиқиш билдирмоқда. Француз клуби ўтган ёзда Сангарени Венанинг «Рапид» жамоасидан 8 миллион евро эвазига сотиб олган эди ва бу трансфер ўзини тўлиқ оқлади.

Якунланган 2025/26 йилги мавсумда Сангаре «Ланс» таркибида барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди ҳамда жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланди. Иқтидорли футболчи Франция чемпионатининг энг яхши африкалик футболчиси деб топилиб, Марк-Вивьен Фоэ номидаги нуфузли мукофотга сазовор бўлди. У ушбу соврин учун курашда Ламин Камара ва Мусса Ниакатени ортда қолдирди.

Ҳозирда Сангаренинг атрофидаги вазиятни Европанинг 10 дан ортиқ клублари кузатиб бормоқда, бироқ энг фаол қизиқиш манкунианликлар томонидан бўлмоқда. Каземиро жамоани тарк этганидан сўнг, «МЮ» раҳбарияти Чемпионлар лигасига қайтиш олдидан марказий чизиқни жиддий тарзда кучайтириш ниятида. Клуб раҳбарлари футболчининг ўсишидан ҳайратда ва тез орада унинг трансфери бўйича расмий таклиф тайёрламоқда.

Мамаду Сангаренинг «Ланс» билан шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган бўлса-да, Франция клуби ўз етакчисини жамоада олиб қолиш жуда қийин бўлишини тушуниб турибди. Айни дамда расмий таклиф келиб тушмаган, бироқ футболчининг трансфер баҳоси 40 миллион евродан ошиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Сангаре якунланган мавсумда «Ланс» клуби билан биргаликда Франция Кубогида зафар қучди.

Киритилди: 16:08, 11.06.2026.
Ўқилди: 686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик