Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Вулверхэмптон» бош мураббийни истеъфога чиқарди. Бу инглиз матбуоти учун кутилмаган қарор бўлди

Баҳо:
+ | -

Уэльслик мутахассис Роб Эдвардс «Вулверхэмптон» бош мураббийлигидан бўшатилди. Бу ҳақда Англия клубининг расмий сайтида маълум қилинди.

43 ёшли мураббий жамоа бошқарувини 2025 йилнинг ноябрь ойида қўлга олган эди. Бироқ Эдвардс «бўрилар»ни Англия элитасида сақлаб қолиш вазифасини уддалай олмади — якунланган мавсумнинг 38 тури натижаларига кўра, жамоа турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб, Чемпионшипга равона бўлди.

Эдвардснинг истеъфоси инглиз матбуоти учун кутилмаган янгилик бўлди. Боиси, клуб раҳбарияти уэльслик мутахассисга жамоани қайта шакллантириш ва АПЛга қайтариш вазифасини ишониб топшириши кутилаётган эди.

Яқиндагина «Вулверхэмптон» трансфер бозорида фаоллик кўрсатиб, икки нафар тажрибали футболчи — ҳимоячи Киран Триппьер ва ҳужумчи Рауль Хименес билан шартнома имзолаган эди. Клуб янги мавсумни бошқа мураббий қўл остида бошлайдиган бўлди.

Киритилди: 16:11, 11.06.2026.
Ўқилди: 944 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [10682]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [8974]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [3689]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2907]

«Реал» Моуриньога шарт қўйди [2752]

Ўзбекистонлик футболчига Франциянинг “Ланс” клуби қизиқиш билдирмоқда [2619]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [2350]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [2223]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2164]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2083]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик