«Камп Ноу» ва «Уэмбли» ЕЧЛ-2029 финалини қабул қилиш учун ўзаро кураш олиб боради.
Чемпионлар лигасининг 2028/29 йилги мавсум финал учрашуви Барселонадаги «Камп Ноу» ёки Лондондаги «Уэмбли» стадионида ўтказилади.
УЕФА финални ўтказиш бўйича фақатгина иккита ариза қабул қилди. Ҳужжатларни топшириш муддати чоршанба куни якунига етди. Якуний қарор Ижроия қўмитасининг 15 сентябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишида эълон қилинади.
«Барселона» стадиони учун бу 1989 йил («Милан» – «Стяуа» – 4:0) ва 1999 йилги («МЮ» – «Бавария» – 2:1) учрашувлардан кейин Европа чемпионлари кубоги/Чемпионлар лигаси тарихидаги учинчи финал бўлиши мумкин.
«Уэмбли» эса шу пайтгача финал баҳсларига 8 бор мезбонлик қилган: 1963 йил («Милан» – «Бенфика» – 2:1), 1968 йил («МЮ» – «Бенфика» – 4:1), 1971 йил («Аякс» – «Панатинаикос» – 2:0), 1978 йил («Ливерпуль» – «Брюгге» – 1:0), 1992 йил («Барселона» – «Сампдория» – 1:0), 2011 йил («Барселона» – «МЮ» – 3:1), 2013 йил («Бавария» – «Боруссия Дортмунд» – 2:1) ва 2024 йил («Реал Мадрид» – «Боруссия Дортмунд» – 2:0).













