Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Япония сардори ЖЧ-2026да ўйнамайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ва Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ватару Эндо ЖЧ-2026да ўйнамаслигини маълум қилди.

33 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда баёнот бериб, унда миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини ҳам эълон қилди.

«Албатта, бу галги жаҳон чемпионатида ўйнай олмаслигимдан хафаман, лекин Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин ушбу жамоани сардор сифатида бошлаб келганимдан ва биз биргаликда "жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш" мақсадини худди оддий бир ҳолдек гапира оладиган жамоага айланганимиздан жуда фахрланаман.

Ҳозирги жамоамиз ҳақиқатан ҳам ажойиб. У ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишига ва бизга илгари ҳеч қачон кўрмаган нарсаларимизни кўрсата олишига ишонаман.

Мен ушбу йиғиндан сўнг терма жамоадаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Шу боис, бундан буён Япония терма жамоасини оддий бир мухлис сифатида қўллаб-қувватлайман. Япония терма жамоаси жаҳон чемпионатида ғолиб чиқадиган лаҳзалар албатта келишига ишончим комил. Келинг, бунга ишонайлик ва жамоани ҳаммамиз биргаликда қўллаб-қувватлайлик», — дейилади Эндонинг баёнотида.

Ярим ҳимоячи Япония терма жамоаси сафида 73 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган.

Япония ЖЧ-2026нинг «F» гуруҳида иштирок этади. Унинг рақиблари Нидерландия, Тунис ва Швеция терма жамоалари бўлади.

Киритилди: 02:28, 12.06.2026.
Ўқилди: 1133 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик