Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Родри Силванинг “Реал”га ўтиши ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри ўзининг собиқ жамоадоши Бернарду Силванинг тез орада Мадриднинг “Реал” клубига ўтиши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 31 ёшли португалиялик футболчи “қаймоқранглилар” билан келишувга эришган.

“Сўзсиз, Бернарду ҳар қандай клубда ўйнаб кета оладиган даражадаги футболчи. У ҳали ҳам аъло даражадаги спорт формасида, жисмоний ҳолати идеал ва буюк ишларни амалга оширишга тайёр”, — дея Родрининг El Larguero нашрига берган интервьюсидан иқтибос келтиради.

Силва тўққиз йил давомида “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилди. Якунланган мавсумда ярим ҳимоячи “шаҳарликлар” сардори вазифасини бажарди.

Киритилди: 07:18, 12.06.2026.
Ўқилди: 2079 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик