Франция терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзининг собиқ клуби — “ПСЖ”нинг сўнгги муваффақиятлари ҳақида нима деб ўйлашини айтиб берди. Парижликликлар Мбаппе кетганидан кейинги ҳар икки мавсумда ҳам Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишди.
“Албатта, терма жамоа қароргоҳида учрашганимизда “ПСЖ”нинг барча футболчиларини табрикладим. Улар фантастик ўйин кўрсатишди. “ПСЖ” ҳозир энг юқори чўққида”, — дея ҳали ҳам ушбу нуфузли еврокубокда ғолиб чиқмаган Килианнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
16 июнь куни Франция терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Сенегалга қарши майдонга тушади.













