Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Мбаппе: "Тарихга кириш учун сабр қилиш керак"

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Жаҳон чемпионатларида сабр қила олиш қобилияти ҳақида фикр билдирди.

“Мен иштирок этган иккита Жаҳон чемпионатида ижтимоий жиҳатдан ўзимни ноқулай ҳис қилган пайтларим бўлган, чунки сен 60 кун давомида ташқи дунёдан узилиб қоласан. Аммо агар бу осон бўлганида, ҳамма Жаҳон чемпионатида ўйнаган бўларди.

Биз камчиликнинг бир қисми эканлигимизни биламиз — бу биз ҳеч қачон унутмаслигимиз керак бўлган мақомдир, биз уни яхши кунларда ҳам, ёмон кунларда ҳам қабул қилишимиз шарт. Тарихга кириш учун сабр қилиш ва азобларга тайёр туриш керак.

Биз буни бир марта уддалаганмиз [ЖЧ-2018да ғолиб бўлганмиз], иккинчи марта ҳам бунга жуда яқин келгандик [2022 йилда], шунинг учун буни қандай қилишни биламиз. Лекин ҳар бир жамоа турнирга тарихга кириш ғояси билан боради, бироқ ҳеч қайси жамоа биздан кўра ғалабага чанқоқроқ бўлмаслиги керак”, — деди Мбаппе.

Киритилди: 08:36, 12.06.2026.
Ўқилди: 320 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик