Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

“Челси” франциялик ҳимоячи билан хайрлашишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

“Челси” ҳимоячиси Аксель Дисаси шу ёзда клубини ўзгартиради, деб хабар беради BBC нашри. 28 ёшли футболчига АПЛнинг иккита ва А Сериянинг битта клуби даъвогарлик қилмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, “Челси” раҳбарияти Дисаси билан музокаралар ўтказган. Мулоқот давомида томонлар ҳимоячининг сотиб юборилиши борасида келишувга эришишган.

Дисаси 2023 йилда “Монако”дан 38,5 миллион фунт стерлинг эвазига кўчиб ўтганидан сўнг, унинг “Челси” билан я яна уч йиллик шартномаси мавжуд. 28 ёшли франциялик футболчи ўтган мавсумда олти ойлик ижара асосида “Вест Хэм” сафида 14 та ўйинда майдонга тушган эди. “Вест Хэм” марказий ҳимоячини ўзида сақлаб қолмоқчи эди, Дисасининг ўзи ҳам қолишга тайёр эди, бироқ Лондон клубининг АПЛдан тушиб кетгани ушбу трансферга чек қўйди.

Киритилди: 09:35, 12.06.2026.
Ўқилди: 435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик