Кириш Регистрация

Сен-Максимен МЛСга йўл олди: Унга янги жамоа топилди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Аллан Сен-Максимен фаолиятини океан ортида давом эттиради. 29 ёшли футболчи АҚШнинг «Шарлотт» клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолаш борасида келишувга эришди.

Франциялик ўйинчи янги жамоасига эркин агент мақомида ўтмоқда. Сен-Максимен уч йиллик шартномага имзо чекади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Якунланган мавсумда Аллан Франция чемпионатида «Ланс» шарафини ҳимоя қилди. У 10 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди. Сен-Максимен фаолияти давомида «Ньюкасл», «Фенербахче», «Америка» ва «Ал-Аҳли» каби жамоаларда ўйнагани билан ҳам танилган.

Киритилди: 13:13, 12.06.2026.
Ўқилди: 835 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик