Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Канада термаси устози Марш: «Иссиқ бўлади, лекин биз тайёрмиз»

Баҳо:
+ | -

Канада терма жамоаси бош мураббийи Жесси Марш об-ҳаво шароити Босния ва Герцеговинага қарши учрашувнинг ўтишига халақит бермайди, деган фикрни билдирди. Жамоалар 12 июнь куни Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида ўзаро куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал бўлиб ўтган Мексика — ЖАР учрашувини томоша қилиш пайтида, момақалдироқ хавфи туфайли Торонтодаги мухлислар фестивали (фан-зона) ярмида эвакуация қилинган эди.

«Шимолий Америкада барчамиз бунга ўрганганмиз. Бу Европа жамоалари учун иссиқ Жаҳон чемпионати бўлади. Мен 1994 йилги турнирни [АҚШдаги Жаҳон чемпионати] эслайман, у жуда иссиқ ўтган ва жамоаларга кучли таъсир қилган эди», — дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради The Guardian нашри.

«Менимча, бизда Америка Кубоги (Copa America) ва КОНКАКАФ Олтин кубогида тўпланган тажриба кўринишидаги устунлик бор. Аммо бу нафақат жисмоний, балки руҳий синов эканлигига ҳам шубҳа йўқ. Биз бу билан танишмиз. Иссиқ бўлади, лекин биз тайёр бўламиз».

Торонтодаги стадионда ҳарорат 26 даражадан ошмаслиги кутилмоқда. Босния ва Канада ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 13 июнга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 16:39, 12.06.2026.
Ўқилди: 696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик