Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Австралия ЖЧ-2026 вақтида Тони Попович билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

Австралия футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Тони Попович билан амалдаги шартнома муддати 2027 йилнинг бошига қадар узайтирилганини расман эълон қилди.

Бу ҳақдаги қарор жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги илк учрашуви олдидан қабул қилинди. Янги келишувга кўра, 52 ёшли мутахассис терма жамоани 2027 йилнинг январь-февраль ойларида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида ҳам бошқариб боради. Маълумот учун, Попович мазкур лавозимда 2024 йилнинг сентябрь ойидан буён фаолият юритиб келмоқда.

«Жаҳон чемпионатида ўз ватаним терма жамоасига устозлик қилаётганимдан фахрланаман. Бироқ ҳозирги асосий мақсадим — жамоани гуруҳ босқичида Туркия, АҚШ ва Парагвайга қарши ўйинларга руҳан ва жисмонан тўлиқ тайёрлаш», — дея таъкидлади Попович.

Эслатиб ўтамиз, Австралия терма жамоаси ЖЧ-2026 «D» гуруҳидаги иштирокини 14 июнь куни Туркияга қарши баҳс билан бошлайди. Шундан сўнг «яшил қитъа» вакиллари АҚШ ва Парагвай терма жамоаларига қарши майдонга тушишади.

Киритилди: 18:07, 12.06.2026.
Ўқилди: 123 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик