«Андижон» ёзги йиғинни бошлади ва таркибда ҳам айрим ўзгаришлар юз бериши табиий жараён.
Жумладан, дарвозабон Раҳимжон Давронов, ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев ва ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоеv билан тузилган меҳнат шартномаси ҳар икки томоннинг ўзаро розилиги асосида бекор қилинганини маълум қиламиз.
Хабардор бўлганингиздек, ушбу футболчилар мавсум аввалида жамоага қўшилишганди. Ўтган вақт давомида Давронов «Андижон» таркибида чемпионат ва Кубок доирасида жами 8 та ўйинда майдонга тушди. Иброҳим Йўлдошев 1 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланди. Болтабоев эса «Андижон» сафида Суперлигада 7 та ўйинда майдонга тушди.













