Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

ЖЧ–2026. Канада — Босния ва Герцеговина учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

Канада терма жамоаси ярим ҳимоячиси Исмаэль Коне 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Босния ва Герцеговинага қарши кечган учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

23 ёшли футболчи учрашувни асосий таркибда бошлаб, майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. У гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмаган бўлса-да, ўйин давомида самарали ҳаракатлари билан эътибор қозонди.

Коне узатмаларининг 84 фоизи аниқ чиққан. Шунингдек, унинг ҳисобида битта муваффақиятли тўпни олиб қўйиш ва иккита йўқотилган тўпни эгаллаб олиш ҳаракати мавжуд.

Гуруҳ босқичининг кейинги турида Босния ва Герцеговина 18 июнь куни Швейцарияга қарши майдонга тушади. Канада терма жамоаси эса 19 июнь куни Қатар билан куч синашади.

ЖЧ–2026. "B" гуруҳи, 1-тур
Канада — Босния ва Герцеговина — 1:1
Голлар: Лукич, 21 (0:1), Ларин, 78 (1:1).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:09, 13.06.2026.
Ўқилди: 295 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик