Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Эрнандес Мбаппе ва Дембеле ўртасидаги келишмовчиликлар ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Люка Эрнандес Килиан Мбаппе ва Усман Дембеле ўртасидаги муносабатлар таранг эканлиги ҳақидаги маълумотларни рад этди. “ПСЖ” футболчисининг сўзларига кўра, ҳужумчилар ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик йўқ — улар дўст бўлиб қолмоқда.

“Килиан ва Усман майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам доим бирга. Улар жуда кўп ҳазил қилишади. Мен ва Дембеле “ПСЖ”га келганимизда, Мбаппе билан муносабатларимиз янада яқинлашди. Кейинчалик, Килиан Мадридга кетганидан сўнг ҳам биз деярли ҳар ҳафта телефон орқали гаплашиб турдик”, — дея Эрнандеснинг сўзларини Actu Foot нашри келтиради.

Франция терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида Сенегалга қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 06:31, 13.06.2026.
Ўқилди: 632 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик