Христос Цолис «Арсенал» эътиборини тортди. The Athletic нашрининг хабар беришича, лондонликлар унинг трансфери имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Манбаларга кўра, «Брюгге» вингери тахминан 40 миллион еврога тушади.
Таъкидланишича, 24 ёшли юнон футболчисининг сотиб олиниши Морган Рожерсни харид қилиш ёки ҳужум чизиғини бошқа йўллар билан кучайтириш режаларига таъсир қилмайди.
Бельгиядаги икки мавсум давомида Цолис 43 та гол урди ва жорий мавсумда чемпионатда ўз жамоасининг иккинчи тўпурарига айланди (ўтган мавсумда энг яхшиси бўлган). У аввалроқ «Фортуна», «Норвич» ва бошқа жамоаларда тўп тепган.













