Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

«Ливерпуль» Бундеслига футболчиси учун пойгада «МЮ»дан олдинда

Баҳо:
+ | -

«Хоффенхайм» вингери Базумана Туре ёзги трансферлар ойнасида «Ливерпуль»га ўтиши мумкин, деб ёзади TeamTalk.

Таъкидланишича, «Ливерпуль» ўтган мавсумни Бундеслигада жуда сермаҳсул ўтказган 20 ёшли футболчи учун курашда «Манчестер Юнайтед»дан олдинда бормоқда. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 12 та голли узатма мавжуд.

Кот-д’Ивуар терма жамоаси сафида аллақачон олтита ўйин ўтказган вингер «Ливерпуль» учун узоқ муддатли вариант сифатида кўрилмоқда, бироқ «Манчестер Юнайтед» ҳам ҳамон футболчига даъвогарлик қилмоқда.

«Хоффенхайм» Туре учун 43,1 миллион фунт стерлинг олмоқчи. Футболчига, шунингдек, «Астон Вилла», «Ньюкасл», «Брайтон», «Брентфорд» ва «Арсенал» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 09:57, 13.06.2026.
Ўқилди: 1556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик