Кириш Регистрация

ФИФА ЖЧ-2026 стадионларидаги томошабинлар сони ҳақида изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол федерацияси Гвадалахарада бўлиб ўтган Жанубий Корея ва Чехия (2:1) терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг хорижий матбуотда тарқалган танқидий хабарларга муносабат билдирди. Стадионда бўш ўриндиқлар кўзга ташланганига қарамай, ўйиннинг расмий ташриф буюрувчилар сони 44 985 нафар деб эълон қилинган эди.

ФИФА ўз баёнотида қуйидагиларни таъкидлади:

«Ташриф буюрувчилар ҳақидаги расмий маълумотлар ўйин давомида стадиондаги бўш ўриндиқларни визуал баҳолашга эмас, балки сканердан ўтказилган чипталар ва стадион ҳудудида бўлган томошабинларнинг аниқ сонига асосланади.

ФИФА эълон қилинган барча маълумотлар тасдиқланган оператив маълумотларга асосланишини таъминлаш учун стадион раҳбарияти ва чипта сотиш бўйича масъул гуруҳлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Шуни қайд этиш жоизки, Гвадалахарадаги ўйин вақтида баъзи чипта эгалари ўз ўриндиқларида ўтирмасдан, фойе қисмида турганлиги кузатилган», — дейилади ФИФА расмий баёнотида.

Киритилди: 10:10, 13.06.2026.
Ўқилди: 1042 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5771]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3374]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2983]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2650]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2095]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2007]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1906]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1862]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1842]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1794]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик