Канада терма жамоаси ва Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Жонатан Дэвид Жаҳон чемпионати — 2026 мамлакатда футболнинг оммалашишига ёрдам беришидан умид қилмоқда.
«Терма жамоамиз ҳар доим куч ва тезликка таянади. Канада шарафини кўплаб жисмонан бақувват футболчилар ҳимоя қилишмоқда. Биз ўз кучли томонларимизни яхши биламиз. Мундиал мамлакатда футболни бутунлай ўзгартиришини ва уни бу ердаги биринчи рақамли спорт турига айлантиришини хоҳлардим», — дея форварднинг сўзларини ижтимоий тармоқларда инсайдер Альфредо Педулла келтиради.
Ўз уйида ўтаётган Жаҳон чемпионатининг илк учрашувида Канада терма жамоаси Босния ва Герцеговина жамоаси билан тўқнаш келди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобида жанговар дуранг қайд этишди.













