«Эвертон» клубининг 23 ёшли марказий ҳимоячиси Жарред Брэнтуэйт Европанинг етакчи клублари эътиборида бўлиб турибди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Мавсумни кўплаб жароҳатлар билан ўтказганига қарамай, Брэнтуэйт ҳанузгача катта клублар томонидан юқори баҳоланмоқда. Айни дамда футболчига «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «Эвертон» ўз раҳбарияти учун муҳим бўлган футболчилар билан хайрлашишни унчалик хушламайди ва Брэнтуэйт учун камида 80 миллион евро талаб қилмоқда.
2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи Премьер-лиганинг ўнта учрашувида майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













