ЖЧ-2026 финал босқичи гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Қатар — Швейцария учрашуви давомида қисқа муддатли техник носозлик кузатилди. Шу сабабли, ўйиннинг 14-дақиқасида Қатар дарвозасига пенальти белгиланишидан олдин «ўйиндан ташқари ҳолат» (офсайд) анимациясини ўз вақтида кўрсатишнинг имкони бўлмади, деб хабар бермоқда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА).
Муаммо тез фурсатда бартараф этилди.
Бу носозлик ВАР (VAR) тизими ишига таъсир кўрсатмади. Тегишли футболчиларнинг позициясини текшириш учун ВАР томонидан ишлатилган чизиқлар, пенальти белгиланишидан бевосита олдин содир бўлган иккала вазиятнинг ҳеч бирида ҳужум қилаётган футболчининг «ўйиндан ташқари ҳолат»да бўлганини кўрсатмади.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Бриль Эмболо пенальтини аниқ амалга оширди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.













