Испания терма жамоаси дарвозабони Давид Райя жамоадоши Жоан Гарсия ҳақида нималар деб ўйлашини айтиб берди. «Арсенал» ва «Барселона» вакиллари жаҳон чемпионатида «қизил фурия»нинг асосий дарвозабони бўлиш учун даъвогарлик қилишмоқда. Иккала посбон ҳам ортда қолган мавсумни ўз клубларида ажойиб тарзда ўтказишди.
«Гарсия билан март ойида терма жамоа ихтиёрида танишганимиздан бери муносабатларимиз жуда яхши. У ҳамиша ижобий кайфиятда, кўп меҳнат қилади. Жуда универсал дарвозабон – кўплаб турли жиҳатларда кучли. Унинг ҳиссасисиз «Барселона» Ла Лигада бунчалик осон ғолиб чиқмаган бўларди. Жоан билан бирга шуғулланиш ҳамиша жуда ёқимли», – дея маълум қилди Райя Кабо-Вердега қарши жаҳон чемпионати ўйини олдидан.
Испанияликларнинг мундиалдаги илк учрашуви 15 июнь куни бўлиб ўтади.













