Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ўз сардори Бруну Фернандешни жамоада сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда SportsBoom хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, «қизил иблислар» 31 ёшли португалиялик футболчига йилига тахминан 22,6 миллион евро маош билан янги меҳнат шартномаси таклиф қилишга тайёр. Қайд этилишича, Премьер-лиганинг бир нечта клублари Фернандешнинг шартномаси билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда.
Ортда қолган мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 22 та голли узатма муаллифига айланди. Фернандешнинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси кейинги ёзда ниҳоясига етади.













