Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Тоттенхэм» ўз ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Педро Порро «Тоттенхэм»да ўйнашда давом этади. Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Лондон клуби футболчи билан янги шартнома шартларини тўлиқ келишиб олган.

Томонлар 2031 йилнинг июнь ойигача амал қиладиган битимга имзо чекишди. Бундан ташқари, шартномага уни яна бир мавсумга — 2032 йилнинг ёзигача узайтириш банди ҳам киритилган.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, янги шартнома билан бирга испаниялик футболчининг маоши ҳам оширилади. Шу билан бирга, бошқа клублар, жумладан «Манчестер Сити» томонидан бўлган қизиқиш вазиятга таъсир кўрсатмаган. Қайд этилишича, «Тоттенхэм» ҳеч қачон футболчини сотиш вариантини кўриб чиқмаган ва уни дахлсиз деб ҳисоблайди.

Порро Лондон жамоаси шарафини 2023 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 17:07, 14.06.2026.
Ўқилди: 385 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик