Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 6-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Бавария» Олисе билан шартномани маошини икки баравар оширган ҳолда 2031 йилгача узайтиришга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Бавария» вингер Майкл Олисенинг келажаги атрофидаги миш-мишларга чек қўймоқчи, шу сабабли унинг шартномасини маошини деярли икки баравар оширган ҳолда 2031 йилгача узайтириш ниятида. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Bayern & Germany аккаунти L'Équipe нашрига таяниб хабар бермоқда.

Манбанинг вазиятга яқин инсонларга таяниб берган маълумотига кўра, агар янги меҳнат битими имзоланса, 24 ёшли футболчи клубнинг энг кўп маош олувчи ўйинчиларидан бирига айланади. Олисенинг амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.

ОАВ хабарларига кўра, айни пайтда франциялик футболчи йилига 16-17 миллион евро маош олмоқда. Ортда қолган мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг трансфер қиймати 150 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 17:24, 14.06.2026.
Ўқилди: 547 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик