Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Рюдигер Германия терма жамоасида захира футболчисига айлангани ҳақида нималар деб ўйлашини айтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер Германия терма жамоасининг асосий таркибидаги ўрнини йўқотгани борасидаги саволга жавоб берди.

33 ёшли футболчи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Кюрасаога қарши учрашувнинг (7:1) 73-дақиқасида, таблода 5:1 ҳисоби ёниб турган маҳал захирадан майдонга тушди. Қолган вақт ичида Юлиан Нагельсманн шогирдлари яна иккита гол уришга муваффақ бўлишди.

«Терма жамоадаги ролим? Мен мураббийнинг қарорини қабул қиламан ва ҳурмат қиламан. Менда улкан тажриба бор, шу сабабли майдондан ташқарида ҳам жамоага фойдам тегиши мумкин. Аммо майдонга туширилган ҳар бир вазиятда берилган имкониятдан максимал даражада фойдаланишга мажбурман», — деди Рюдигер DAZN телеканалига берган интервьюсида.

Кюрасао билан баҳсда Германия терма жамоасининг марказий ҳимоядаги асосий жуфтлигини Нико Шлоттербек ва Жонатан Та ташкил этди.

Киритилди: 12:01, 15.06.2026.
Ўқилди: 445 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6349]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4809]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4051]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3424]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3173]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3081]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2844]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2822]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2470]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2107]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик