Кириш Регистрация

Швеция Жаҳон чемпионати баҳсларида охирги 88 йил ичида илк бор 5 та гол урди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати – 2026 гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган баҳсда Швеция терма жамоаси Тунис миллий жамоасига қарши майдонга тушди. Скандинавияликлар африкаликларни қийинчиликсиз мағлуб этиб, 5:1 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритишди.

Ижтимоий тармоқлардаги Stats Foot саҳифаси тақдим этган маълумотларга кўра, шведлар Жаҳон чемпионатлари тарихида 1938 йилдан бери илк бор битта ўйинда бешта гол уришга муваффақ бўлишди. Ўшанда скандинавияликлар Куба терма жамоаси дарвозасига жавобсиз 7 та гол йўллашган эди.

Грэм Поттер шогирдлари ушбу муваффақиятдан сўнг 3 очко жамғариб, ўз гуруҳларида пешқадамликни қўлга олишди. Швеция терма жамоаси навбатдаги турни Япония билан дуранг (2:2) ўйнаган Нидерландия терма жамоасига қарши ўтказади.

Киритилди: 12:45, 15.06.2026.
Ўқилди: 428 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5829]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3399]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3010]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2668]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2106]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2015]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1921]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1913]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1879]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик