Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 0-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

Захирадан тушганидан 17 сония ўтиб гол урган Сванберг ЖЧ рекордини янгилай олмади

Баҳо:
+ | -

Швеция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Маттиас Сванберг 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Тунисга қарши учрашувда захирадан майдонга тушганидан сўнг, атиги 17 сония ўтиб рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ўша вазиятда шведлар фойдасига ҳисоб 4:1 кўринишини олган эди. Кейинчалик африкаликлар дарвозасига яна бир гол киритилди.

Сванбергнинг ушбу голи Жаҳон чемпионатлари тарихида захирадан тушган футболчилар ичида энг тезкори бўла олмади. Бу борадаги рекорд уругвайлик Ричард Моралесга тегишли бўлиб, у 2002 йилги мундиалда Сванбергга қараганда бир сонияроқ тезроқ (16 сонияда) гол уришга муваффақ бўлган эди.

Учрашувнинг якуний натижаси — 5:1 ҳисобида Швеция ғалаба қозонди ва 1-турдан сўнг «F» гуруҳида пешқадамликни қўлга киритди. Ушбу квартетнинг иккинчи ўйинида Нидерландия ва Япония терма жамоалари ўзаро очко бўлишиб олишди (2:2).

Киритилди: 12:52, 15.06.2026.
Ўқилди: 639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик