Аргентина миллий терма жамоасида Жаҳон чемпионатидаги илк ўйин олдидан жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар деярли қолмади.
Таниқли журналист Гастон Эдулнинг хабар беришича, мундиалга кичик жароҳатлар билан ташриф буюрган Николас Пас, Хулиан Альварес, Кристиан Ромеро, Леандро Паредес ва бошқа футболчилар тўлиқ соғайиб, умумий гуруҳ машғулотларига қайтишган. Дарвозабон Эмилиано Мартинес ҳам майдонга тушишга шай ҳолатда. Айни дамда фақатгина чап қанот ҳимоячиси Николас Тальяфико индивидуал дастур асосида шуғулланмоқда — у гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Жазоирга қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Аргентина — Жазоир учрашуви 17 июнь куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да бошланиши режалаштирилган.













