Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Тчуамени муштлашувдан сўнг Вальверде билан гаплашган-гаплашмагани ҳақида гапириб берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменига жамоадоши Федерико Вальверде билан содир бўлган можароли вазият ҳақида савол берилди.

Май ойининг бошида кийиниш хонасида француз ва уругвайлик футболчилар ўртасида тўқнашув содир бўлгани, бунинг натижасида Вальверде бошидан жароҳат олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Франция терма жамоасининг ЖЧ-2026 даги Сенегалга қарши илк ўйини олдидан журналистлар ўша воқеани ёдга олишди ва Тчуаменидан шов-шувли тўқнашувдан сўнг Вальверде билан алоқада бўлиб тургани ёки йўқлигини сўрашди.

«Ҳа, албатта. Одамлар ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқлигини тушуниб етадиган вақт келди. Кийиниш хонасида кўп нарса содир бўлиб туради. Вальверде сафга қайтганида, иккаламиз қўл бериб кўришдик ва биргаликда ишлашда давом этяпмиз», — дея матбуот анжуманида таъкидлади 26 ёшли ярим ҳимоячи.

Франция ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги учрашув сешанба куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:14, 15.06.2026.
Ўқилди: 1229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик