«Лилль» клуби ва Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Айюб Буадди фаолиятини Лондоннинг «Арсенал» клубида давом эттириши мумкин.
«Канонирлар» яқиндагина Жаҳон чемпионати доирасида Бразилияга қарши кечган баҳсда ўзини кўрсатишга улгурган 18 ёшли футболчи бўйича музокараларни бошлаб юборишган. Transfer News Live нашрининг The Times газетасига таяниб хабар беришича, инглиз гранди бош мураббийи Микель Артета ушбу ярим ҳимоячини клубнинг устувор трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилаган. Янги порлаётган юлдуз учун курашда «Арсенал» «Реал», «ПСЖ» ва «Челси» клублари билан рақобатлашишига тўғри келади.
«Лилль» клуби Айюб Буаддини тахминан 70 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Марокашлик футболчи яқиндагина «итлар» (Лилль лақаби) билан амалдаги шартномасини 2029 йилнинг ўрталарига қадар узайтирган эди.













