Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Мбаппе Евро-2020даги муваффақиятсизлик ҳақида очиқчасига гапирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоанинг Евро-2020даги муваффақиятсизлигини ёдга олди. Францияликлар 2021 йилда бўлиб ўтган турнирга амалдаги жаҳон чемпионлари сифатида ташриф буюришган эди, бироқ пенальтилар сериясида Швейцарияга имкониятни бой бериб, 1/8 финал босқичидаёқ мусобақани тарк этишган.

«Агар Швейцария тўсиғидан ўтганимизда ҳам, Евро-2020да ғолиб чиқа олардик, деп ўйламайман, чунки кийиниш хонасидаги муҳит жуда ёмон эди. Бу йиллар давомидаги энг истеъдодли таркибимиз эди, аммо жамоа ичидаги муҳит энг даҳшатлиси бўлган. Мен Франция терма жамоасини ҳеч қачон бунчалик тарқоқ ҳолатда кўрмаганман», – дея Мбаппенинг сўзларини келтиради Madrid Zone.

«Уч ранглилар» ЖЧ-2026даги иштирокларини Сенегалга қарши ўйин билан бошлашади.

Киритилди: 14:29, 15.06.2026.
Ўқилди: 552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик