Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

«Бавария» ярим ҳимоячи трансферини 55 млн еврога келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ПСВ ярим ҳимоячиси Исмаэль Сайбари билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Клублар ўртасида трансфер шартлари бўйича келишувга эришилди. Бонуслар билан биргаликда 55 млн евро, дея хабар бермоқда Bild нашрига таяниб Bayern & Germany. Мюнхенликлар ҳали футболчи билан меҳнат шартномасининг айрим бандларини ҳал қилишлари керак, шундан сўнг у тиббий кўрикдан ўтади ва шартномага имзо чекади.

Transfermarkt портали экспертлари Исмаэль Сайбарининг трансфер қийматини 40 млн еврога баҳоламоқда. Якунланган мавсумда 25 ёшли футболчи ПСВ сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Айнан Сайбари Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи туридан ўрин олган яқиндагина бўлиб ўтган баҳсда (1:1) Марокаш терма жамоасининг Бразилия дарвозасига киритган голига муаллифлик қилган эди.

Киритилди: 14:48, 15.06.2026.
Ўқилди: 723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик