Франциялик мутахассис Пьер Саж «Кристал Пэлас» билан якуний келишувга эришди ва душанба куни Лондон клуби билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар бермоқда.
Шартнома 3 йилга мўлжалланади. Музокаралар бир неча кун давом этди, 47 ёшли мураббийга бошқа клублар, жумладан, Саудия Арабистони грандларидан бири ҳам қизиқиш билдирган эди, бироқ Саж Англияга кўчиб ўтиш вариантини танлади.
Мураббий якунланган мавсумни «Ланс» бошқарувида ўтказди ва у билан Франция чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб, мамлакат Кубогида ғолиб чиқди.
Сажнинг Англиядаги маоши Францияда олган маошидан деярли тўрт баробар кўп бўлади. Нашрнинг хабарига кўра, «Ланс»да унинг маоши солиқлар чегирилгунга қадар ойига тахминан 100 минг еврони ташкил қилган.
Мураббийнинг ўтиши «Ланс» клубига молиявий товон пули ҳам келтиради. Франция клуби дарҳол 3 миллион евро олади ва яна 2 миллион еврогача бонуслар кўринишида тақдим этилади. Ушбу бонуслардан бири «Кристал Пэлас» Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолган тақдирда автоматик равишда фаоллашади.













