Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Мбаппе: «Хавотир олманг, мен Франция президенти бўлишни режалаштирмаяпман»

Баҳо:
+ | -

Футболчи Килиан Мбаппе келажакда Франция президенти бўлиш имкониятини баҳолади. У бундай вариантни умуман кўриб чиқмаётганини тан олди. Килиан сиёсий фаолиятсиз ҳам уни ёмон кўрувчилар етарли эканлигини айтиб, ҳазил қилди.

Мбаппенинг сўзларига кўра, фаолиятини якунлаганидан кейин у кўздан йироқроқ бўлишни афзал кўради. Шунга қарамай, футболчи кўпчилик унга сиёсий карьера бошлашни маслаҳат бераётганини таъкидлаб ўтди.

«Хавотир олманг, мен Франция президенти бўлишни режалаштирмаяпман. Бу ҳақда менга кўпчилик гапиради, лекин бу менинг режаларимга кирмайди. Мени шундоқ ҳам етарлича ёмон кўришади (кулади). Мен келажакда кўпроқ кўздан йироқда бўлишни хоҳлайман», — деди Мбаппе.

Киритилди: 15:46, 15.06.2026.
Ўқилди: 1243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик