Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

ЖЧ-2026 ўйинлари кечикишлар билан бошланмоқда

Баҳо:
+ | -

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг дастлабки 8 та учрашувидан бирортаси ҳам белгиланган жадвал бўйича аниқ вақтида бошлангани йўқ. Учрашув стартини билдирувчи ҳуштакининг ўртача кечикиши тахминан 3 дақиқани ташкил этди, энг сезиларли кечикиш эса Мексика ва Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) ўртасидаги очилиш ўйинида кузатилди — баҳс белгиланган вақтдан 6 дақиқа кечикиб бошланди.

Шотландия ва Гаити терма жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам тахминан 3 дақиқалик кечикиш билан старт олди. Ўз терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига қайтишини 28 йил кутган шотландиялик мухлислар учун бу бир неча дақиқалик қўшимча кутиш катта муаммо туғдирмаган бўлса-да, вазият турнир ташкилотчиларининг эътиборини тортди.

BBC нашрининг қайд этишича, ФИФА ҳар бир ўйинга тайёргарлик жараёнини майда деталларигача тартибга солади. Ҳар бир баҳс учун жамоаларнинг майдонга чиқиш вақти, трибуна ости йўлагида саф тортиши, мадҳияларнинг ижро этилиши ва бошқа жараёнлар аниқ ёзиб қўйилган махсус сценарий мавжуд. Бироқ амалиётда футболчилар ҳар доим ҳам белгиланган графикка риоя қилишга улгуришмаяпти.

Кечикишларнинг асосий сабабларидан бири — ўйин олди маросимларининг янгиланган формати бўлиши мумкин. Эндиликда мадҳиялар ижро этилаётган вақтда майдонда нафақат асосий таркиб, балки қайдномага киритилган барча футболчилар ҳозир бўлишмоқда. Бундан ташқари, майдонда улкан миллий байроқлар ёзилади, бу эса ташкилий жараённи анча мураккаблаштиради.

ФИФА вакилларининг фикрича, бундай маросим «бирдамлик, фахр ва ҳаяжон лаҳзаларини» тақдим этади, бироқ уни ўтказиш кўпроқ вақт ва ўзаро мувофиқликни талаб қилмоқда.

Турнир давомида жамоалар ва ташкилотчилар ушбу янги протоколга яхшироқ мослашиб олишлари кутилмоқда.

Киритилди: 15:54, 15.06.2026.
Ўқилди: 664 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3280]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3132]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3091]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3037]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2942]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2784]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2783]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2053]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [1974]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик